Осиё чемпионати. 9 нафар қизимиз Осиё чемпионати финалига йўл олди

Бугун Осиё чемпионатининг ўсмир қизлар ўртасида ярим финал баҳслари ўтказилди. Унда вакилларимиздан 12 нафари рингга кўтарилди. Улардан эса 9 нафар боксчимиз финал йўлланмасини ҳал этди. Эндиликда улар олтин медаль учун рингга кўтарилишади.
Улар қуйидагилар:
Мафтуна Мусурмонова;
Робия Равшанова;
Муслима Турғунова;
Зуҳро Рустамова;
Севара Маматова;
Аселя Тулегенова;
Мафтуна Янгиева;
Собираҳон Шаҳобиддинова;
Руҳшона Парпиева.
Афсуски, Баҳора Абдураимова, Руҳшона Шакарова ва Райҳона Қурбонбоевалар ярим финал босқичида мағлубиятга учради.
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг