date
views 312

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Суперлига доирасида иккита ўйин бўйича текширув ўтказади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Суперлига доирасида иккита ўйин бўйича текширув ўтказади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Cоcа-Cола Суперлигаси доирасида иккита ўйин бўйича текширув ўтказади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

"Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Пахтакор” учрашувида ишлаган ҳакамлар гуруҳи фаолияти бўйича ЎФА махсус инспекцияси томонидан текширув ўтказилади.

Шунингдек, “Бунёдкор” – “Нефтчи” баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко томонидан билдирилган кескин фикрлар ҳамда айбловлар қанчалик асосли эканлиги ҳам ўрганиб чиқилади. Текширув натижасида мазкур гаплар ўз тасдиғини топса, айбдорлар жазоланади. Акс ҳолда ноҳақ айбловлар билдирган мутахассисга нисбатан тегишли чора кўрилади", - дейилади ЎФА матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон футбол ассоциацияси Суперлига доирасида иккита ўйин бўйича текширув ўтказади