22:22 / 31.10.2023
198

"Adidas" Мессига саккизинчи марта "Олтин тўп" олгани учун 8 та тилла узук совға қилди (фото)

"Adidas" Мессига саккизинчи марта "Олтин тўп" олгани учун 8 та тилла узук совға қилди (фото)

Хабарингиз бор, кеча Лионель Месси ўзининг саккизинчи "Олтин тўп" совринини қабул қилиб олди. У ғолиблик учун курашда Эрлинг Холанд ва Килиан Мбаппе каби ёш юлдузларни ортда қолдирди.

Жаҳонга машҳур "Adidas" компанияси Леонинг саккизинчи марта "Олтин тўп" олгани муносабати билан унга 8 та тилладан ясалган узукларни совға қилди.

Ҳар бир узук Мессининг ҳар бир соврини учун алоҳида дизайн асосида ишланган. Уларнинг бирида "91" (Лионель бир мавсумда урган рекорд голлар сони) ёзувини кўриш мумкин бўлса, яна бирида жаҳон чемпионати соврини акс эттирилган ва ҳоказо.



arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Adidas" Мессига саккизинчи марта "Олтин тўп" олгани учун 8 та тилла узук совға қилди (фото)