date
views 9 969

Умар Момани: Мессининг янги соч турмаги ва бошқа суратлар

Момани чизган карикатуралар эьлон қилинди. Марҳамат кўринг ва завқланинг.

1. Туғилган кунинг билан-1
Умар Момани: Мессининг янги соч турмаги ва бошқа суратлар

25 июль куни бразилиялик футболчи Халк таваллуд кунини нишонлади.

2. Сочимдан кўп ошиғим...

"Боруссия" Дортмунд жамоаси футболчиси Пьер Эмерик-Обамеянг клубини тарк этмаслигини, агар кетса ҳам, фақат Мадриднинг "Реал" жамоасига ўтиши мумкинлигини билдирди.

3. Севги эмас, пул

Гонсало Игуаиннинг "Ювентус"га ўтиш ҳақидаги қарори Марадонага ёқмади. Аргентина афсонаси Игуаиннинг бу қарорини клубга нисбатан ҳурматсизлик деб баҳолади.

4. Эски танишлар

Бир пайтлар "Боруссия"дан "Бавария"га ўтган Марио Гётце яна собиқ клубига келиб қўшилганидан Марко Ройс хурсанд.

5. 4:1? Бекор қилинсин!

Халқаро чемпионлар кубоги доирасида "Манчестер Юнайтед" Дортмунднинг "Боруссия" клубига йирик ҳисобда ютқазиб қўйгач, "МЮ" билан шартнома имзоламоқчи бўлган Пол Погба фикридан қайтиш ҳақида бош қотирмоқда.

6. Олтин бўлмаса, кумуш-да!

"Барселона" жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси сочларини кумуш рангга бўяб олди. Бу эса интернет оламида анча шов-шувга сабаб бўлди. Балки Месси шу билан ҳаётида янги саҳифа очмоқчидир...
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Умар Момани: Мессининг янги соч турмаги ва бошқа суратлар