date
views 226

Месси энг муҳим голи қайси эканини айтди

Месси энг муҳим голи қайси эканини айтди

Саккизинчи марта “Олтин тўп” совринини қўлга киритган Лионель Месси узоқ йиллик фаолияти давомида энг муҳим голи қайси бўлганини айтди.

- Мен ҳар доим энг муҳим голлар бу Европа Чемпионлар лигаси ва жаҳон чемпионати финалидагилари эканини таъкидлаб келганман.

Ўзим Чемпионлар лигаси доирасида “Сантьяго Бернабеу”да “Реал”ни 2:0 ҳисобида енгганимизда урган голимни ҳеч унутмайман, - деди Лионель Месси.

Бу учрашув 2011 йили Чемпионлар лигасм ярим финалида киритилган. Ўшанда Мадриддан 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган каталонияликлар жавоб ўйинида 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган.

Лионель Месси “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобиланади. Аргентиналик юлдуз аксарият совринларини Каталония клубида ўйнаган даврда қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Месси энг муҳим голи қайси эканини айтди