date
views 224

Рўзиқул Бердиев: "Чемпионлик учун кураш давом этади"

Рўзиқул Бердиев: "Чемпионлик учун кураш давом этади"

Coca Cola Суперлигаси 24-тури доирасида "Пахтакор" - "Насаф" (1:1) учрашувидан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Лима ўз вазиятидан фойдаланганида натижа бошқача бўлар эди. Кучли рақибга қарши ўйнадик. Кураш ҳали давом этади. Чарчоқ аломатлари бизга таъсир ўтказди. Шу сабабдан биз кўпроқ ҳимояланиб, қарши ҳужумга ўтишни режа қилгандик. Иккинчи бўлимда ташаббус рақиб томонда бўлди.

- "Насаф" сўнгги учрашувларда ҳимоявий ўйин намойиш этмоқда. Бунга сабаб нима? Зич тақвимми ёки уч фронтдан бирини қурбон қилдингизми?

- Йўқ, биз ҳеч нимани қурбон қилмадик. Натижа ёмон бўлмади. "Пахтакор" бугун чемпион бўлишига йўл қўймадик. Жадвал тиғизлиги сабаб, кўпроқ натижа учун ўйнаяпмиз.

- "Насаф"нинг ҳужум чизиғидаги муаммоларига изоҳ бериб ўтсангиз?

- Агар Лима гол урганида ўйин бошқача бўлар эди. Кейинчалик эса ўзимизнинг дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Бизнинг услубимиз ўз натижасини бермоқда. Сиз жамоа ҳолатини билмайсиз ва шу сабаб шундай фикрлаяпсиз.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: "Чемпионлик учун кураш давом этади"