Журналист Фабрицио Романо ҳужумчилар Лионель Месси ва Эрлинг Ҳоланднинг "Олтин тўп" учун овоз бериш натижаларини эълон қилди.
"Интер Майами"нинг аргентиналик футболчиси 462 очко, "Манчестер Сити"нинг норвегиялик форварди 357 очко жамғарган.
30 октябрь куни Франциянинг "France Football" журнали томонидан ўтган мавсум учун тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Овоз бериш натижаларига кўра, Американинг "Интер Майами" клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси "Олтин тўп" совринини қўлга киритди.
Бу соврин Мессининг фаолиятидаги саккизинчиси бўлди. "Олтин тўп"ни ҳеч ким аргентиналик ҳужумчидан кўра кўпроқ қўлга киритмаган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар