Бундеслиганинг 10-туридан ўрин олган "Боруссия" - "Бавария" учрашуви меҳмонларнинг 0:4 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Дастлаб, 4-дақиқада Упамекано ҳисобни очган бўлса, 9-дақиқада Кейн ҳам мезбонлар дарвозасини ишғол қилди. Иккала голга ҳам Сане ассистентлик қилди. Шундан сўнг 72-дақиқажа яна икки бор Кейн гол уришга муваффақ бўлди.
Ушба ғалаба орқали "Бавария" турнир жадвалида 26 очко билан иккинчи ўринга жойлашиб олди.
Боруссия Д – Бавария 0:4 (0:2, 0:2)
Голлар: 0:1 – 4 Упамекано, 0:2 – 9 Кейн, 0:3 – 72 Кейн, 0:4 – 90 Кейн.
Боруссия Д – Кобель, Хуммельс, Шлоттербек, Рюэрсон, Ройс, Забитцер, Брандт (Мукоко, 66), Озджан (Нмеча, 57), Вольф (Зюле, 46), Мален (Адейеми, 57), Фюллькруг (Аллер, 79).
Бавария – Нойер, Мазрауи, Упамекано (Павлович, 60), Ким Мин Чжэ, Дэвис, Горетцка, Лаймер, Коман, Сане (Мюллер, 89), Мусиала (Шупо-Мотинг, 89), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Сане (22), Хуммельс (61), Рюэрсон (74), Забитцер (76), Лаймер (85).
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг