Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси Қатардаги жаҳон чемпионатида Нидерландияга қарши баҳс ҳақида гапирди. Унинг сўзларини L'Equipe нашри келтирмоқда.
«Бир неча кун олдин улар ғалати баёнотлар бериб, бизни ёмонлай бошлашди, хусусан, ўйиндан бир кун олдин матбуот анжуманида ҳам.
Ўйинда ғалати вазиятлар бўлди, айниқса, пеналтилар сериясида баъзи футболчилар ўзини инсофсизларча тутди. Бу ўйиндан сўнг улар Аргентинани ҳикоядаги ёвуз қаҳрамонга айлантирмоқчи бўлишди, лекин ўша оқшом жуда кўп ёрқин воқеалар содир бўлди...» деган Месси.
Месси ҳатто ўйиндан сўнг интервю бераётганда ҳам нидерландиялик ўйинчи билан даҳанаки тортишувга борганди.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 чорак финал учрашувида Аргентина терма жамоаси Нидерландияни пеналтилар сериясида мағлуб этганди. Асосий вақт 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг