
“Интер Майами” юлдузи Лионель Месси мухлисларни жамоанинг МЛС плей-офф босқичига чиқа олмагани учун умидсизликка тушмасликка чақирди.
Саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби янги мавсумда “Интер Майами”га совринларни олиб беришни ваъда қилди.
- Биз футболдан баҳра олиш ва совринларни ютишда давом этамиз. Мухлислар мен келган илк пайтлардагидек, бундан кейин ҳам биз билан бирга бўлади, деган умиддамиз.
Бундан кейин ҳаммаси яхши бўлишига ишончим комил. Айниқса, келаси мавсум бошқача бўлади. Мени Майамида илиқ кутиб олишгани учун ишқибозларга раҳмат, - деди Лионель Месси.
Аргентиналик юлдуз “Интер Майами”га кўчиб ўтганидан кейин барча турнирларда 14 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 11 та гол ва бешта ассист расмийлаштирди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.