14:08 / 14.11.2023
346

Ўзбекистон МТЖга нега қўшимча 3 футболчи чақирилди?

Ўзбекистон МТЖга нега қўшимча 3 футболчи чақирилди?

11 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган Туркманистон ва Эронга қарши учрашувлар учун қайдномаси эълон қилинган эди. Орадан икки кун ўтиб, таркибга яна 3 ўйинчи (Валижон Раҳимов, Алибек Давронов, Жасур Яхшибоев) жалб қилинди.

Нега бундай ўзгариш бўлгани борасида ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида изоҳ берди.

Миллий жамоамизга қўшимча учта футболчи чақирилгани борасида кўпчилик изоҳ сўраяпти.

Греция чемпионати охирги ўйинида Машариповнинг оёғига зарба берилганди. Терма жамоа тиббий штаби унинг тикланишига бир неча кун вақт беришга қарор қилди. Агар биринчи ўйингача улгурмаса, Жасурбек Яхшибоев унинг позициясини ёпиши мумкин бўлган номзод сифатида чақирилди.

Умарбек Эшмуродов бетоблиги сабаб Кубок финалида ҳам иштирок этолмади. Унга ҳам тикланиши учун бироз вақт керак. Алибек Давронов ушбу позиция вакили сифатида жалб этилди.

Валижон Раҳимов дарвозабонлар орасида янада кўпроқ танлов бўлиши мақсадида жамоага қўшилди.

Юқорида эътироф этилган сабаб билан бугунги машғулотда иштирок этолмаган етакчи футболчиларимиз терма жамоа ихтиёрини тарк этмаган ҳолда тикланиш жараёнини ўташади, - деди Даврон Файзиев.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон МТЖга нега қўшимча 3 футболчи чақирилди?