Пойтахтимиз Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC)нинг 61-конвенциясига мезбонлик қилмоқда.
Конвенциянинг тантанали очилиш маросимbда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Очилбой Раматов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ҳамда мамлакат профессионал бокс федерацияси васийлик кенгаши раиси Қудратилла Рафиқов, федерация раисининг биринчи ўринбосари Ғофур Раҳимов, WBC президенти Маурисио Сулейман ва бошқа расмийлар иштирок этди.
Очилиш маросимида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси томонидан ўтган давр мобайнида амалга оширилган кенг кўламли ишлар сарҳисобига бағишланган видеолавҳа намойиш этилди.
Ғофур Раҳимов WBC олий ижроия қўмитаси аъзолигига қабул қилинди.
Тадбирда WBC президенти О.Раматов ва Ғ.Раҳимовга узоқ йиллик ҳамкорлик ҳамда мазкур конвенцияни юқори савияда ташкил этишдаги ёрдами учун ташкилотнинг эсдалик совғаларини тақдим қилди. Шунингдек, ўзбек бокси юлдузларига ҳам махсус медаллар топширилди.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг