20:30 / 19.11.2023
221

Нагельсманн: "Ғалаба қозониш иштиёқи ҳеч кимда бўлмаганидан кейин жамоани айблаб бўлмайди"

Нагельсманн: "Ғалаба қозониш иштиёқи ҳеч кимда бўлмаганидан кейин жамоани айблаб бўлмайди"

Германия термаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Туркиядан учралган мағлубият ҳақида гапирди.

Бу немис машинасининг Нагельсманн қўл остидаги илк мағлубияти бўлди. Германия термаси бунга қадар АҚШ (3:1) ва Мексика (2:2) термаларига қарши баҳс олиб борганди.

"Дастлабки голни жуда оддий тарзда қўйиб юбордик - шунчаки ўта агрессив ҳимояландик. Аслида ҳолат оддийгина эди.

Айрим футболчилар ҳиссиётларини ўйинга олиб чиқмади. Бундай ўйинлардаги ғалабалар учун ҳиссиётлар жуда муҳим. Дастлабки 10 дақиқадаёқ рақибни янчиб ташлашимиз мумкин эди. Бундай бўлса, ўйин якуний натижаси бошқача бўларди.

Австрия термасининг ўйини Туркияникидан яхшироқ. Ғалаба қозониш иштиёқи ҳеч кимда бўлмаганидан кейин жамоани айблаб бўлмайди. Ҳар бир футболчи худди рақиблари каби ғалаба истагида ўйнаши керак. Фақатгина шу орқали юқори сифатли ўйин кўрсатиш мумкин", - деди Нагельсманн.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нагельсманн: "Ғалаба қозониш иштиёқи ҳеч кимда бўлмаганидан кейин жамоани айблаб бўлмайди"