21:56 / 19.11.2023
478

Раҳмон Ризои: "Ўзбекистоннинг имкониятини паст баҳоламаслигимиз керак"

Раҳмон Ризои: "Ўзбекистоннинг имкониятини паст баҳоламаслигимиз керак"

Эрон ёрдамчи мураббийи Раҳмон Ризои ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўзбекистонга қарши ўйин қийин ўтади. Йигитлар диққатини жамлаган ҳолда одатдагидек ўз ўйинини кўрсатишса, рақибни мағлуб этиши мумкин.

Яқин давр мобайнида ўзаро қарама-қаршиликларни солиштирадиган бўлсак, бўлажак тўқнашув энг қийини бўлади. Бу жамоа ҳақида етарлича маълумотга эгамиз. Рақиб имкониятини паст баҳолаб, хатога йўл қўймаслигимиз лозим", - деди эронлик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Эрон учрашуви 21 ноябрь куни 18:00 да старт олади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Раҳмон Ризои: "Ўзбекистоннинг имкониятини паст баҳоламаслигимиз керак"