«Ўша мусобақада Россия биринчи ўринни, Ўзбекистон иккинчи ўринни эгаллаган эди. Бу ҳамма учун кутилмаган ҳолат бўлганди. У ерда барча кучли жамоалар ўйнашига қарамасдан яхши натижа кўрсатган. Бу ҳамма учун кутилмаган совға бўлган. Ўзбекистон ажойиб шахмат анъаналарига эга давлат.
Менимча, ҳозирги авлод барча даврлардагидан кучли ҳисобланди. Охирги шахмат олимпиясидаги муваффақиятингиз таҳсинга сазовор. Бу фақатгина шахмат учун эмас, бутун мамлакат учун катта воқелик. Мен ўзбек шахмати учун, йигитлар учун хурсандман. Бу яна ҳам ривожланиш учун муҳим қадам. Ёш шахматчиларга бундай тажрибалар керак, менинг ўзим Анатолий Карпов жаҳон чемпиони бўлганидан илҳомланиб шахматга кириб келганман», — деди Владимир Крамник.
Жаҳон чемпиони ҳозирги авлод ўзбек шахматчилари анча ёшлиги ва ҳали бор салоҳиятини кўрсатмаганини таъкидлаган.
«Ишончим комилки, шахматчиларингиз кучли 10 таликда бўлади. Ҳеч бўлмаса, бир нафари жаҳон чемпиони бўлишидан умидворман.
Бу мусобақада ҳам 2-3 нафар ёш иқтидорларни ўзим учун кашф қилдим. Ишончим комил, улардан ҳам шахматчилар чиқади.
Ўзбекистонга биринчи марта ташриф буюришим. Юртингизда ёш шахматчилар учун жуда яхши имкониятлар яратиб берилганига гувоҳ бўлдим. Менда ажойиб таассуротлар қолдирди», — деди гроссмейстер.
Унинг қўшимча қилишича, ўзбек шахмати дунё миқёсида кучли 5 таликдан жой олади.