Яҳёхўжа Улуғхўжаев ўз телеграм каналида Ўткир Юсупов борасида изоҳ қолдирди. Терма жамоа сафидаги сўнгги икки ўйинда иккита қўпол хатога йўл қўйган посбон билан содир бўлаётган воқеа майдондаги хатоларга сабаб бўлиши мумкин.
Муаллифнинг фикрича, концентрациянинг йўқолиши "Навбаҳор"да бўлаётган ўзгаришлар билан боғлиқ.
"Ўткир Юсупов Туркманистон билан бўлгани каби Эрон билан ҳам биринчи голда қўпол хатога йўл қўйди. Тўғриси, унинг дарвозабонлик маҳоратига ҳеч кимда шубҳа йўқ, аммо охирги 7 кун ичида иккита қўпол хато бу тасодиф эмас. Ҳозир унинг клуби саналган "Навбаҳор"да анча мураккаб вазият юзага келган. Ўткир уни ечиш учун ҳатто керакли одамлар билан учрашишга ҳам улгургани айтилмоқда.
Қўшимчасига, уни келаси мавсум Наманганда қолиши (Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб) ҳам аниқ эмас. Қисқаси, клубдаги вазият бироз майдонга кўчиб ўтгандек таассурот қолдирмоқда. Сабаби, деярли 5 йилдан бери ТОП даражада ўйнаётган посбонни бирданига бу аҳволга тушиб қолиши мантиққа тўғри келмайди. Терма жамоа футболчи учун жанг майдони бўлса, клуб унинг уйидек гап. Уйдаги "жижча" нотинчлик бартараф этилса, юқори концентрация яна қайтади. Акс ҳолда Ўткир терма жамоадаги ўрнидан айрилиб қолиши ҳеч гап эмас."