U-17 ЖЧ. Франция Сенегални пенальтилар сериясида мағлуб қилиб, чорак финалга йўл олди. Рақиб – Ўзбекистон!
Учрашувнинг асосий вақтида дуранг қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса Франция терма жамоаси Сенегални мағлуб қилиб, кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилди. Франция ўсмирларининг кейинги босқичдаги рақиби Ўзбекистон термаси бўлади. Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги чорак финал учрашуви Тошкент вақти билан 25 ноябрь куни соат 13:30 да старт олади.
Франция U-17 – Сенегал U-17 1:1, пенальтилар серияси: 5:3
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб борингФранция U-17: Пол Аргней, Йванн Тити, Бастиен Меупью, Кайи Санда, Аймен Сади (Нҳао Сангуи), Исмаил Боунеб (Нолан Ферро), Фоде Сйлла (Жоан Тинкрес), Матис Амогоу (Тидиан Диалло), Саймон Боуабре, Матис Ламбурд, Тидиам Гомис (Йорам Заг).
Сенегал U-17: Серин Диоф, Мамаду Диалло, Фаллу Диюф, Альфа Туре, Ибраҳима Диалло, Клэйтон Дианди (Шериф Диабали), Даода Дионг, Яя Диэме (Мамаду Саване), Пиерь Доривал, Мамаду Гнинг (Омар Салл), Идриса Гуйе.