Франция U-17 терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистон қандай ўйин намойиш этишини билмайман"
Франция U-17 терма жамоаси бош мураббийи Жан Льюк Ваннуки жаҳон чемпионати чорак финалидан ўрин олган Ўзбекистонга қарши баҳс ҳақида фикр билдирди.
"Ўзбекистон қандай ўйин намойиш этишини билмайман. Улар биз учун янгича жамоа саналади. Ўзбекистон Англияни мағлуб этган бўлса, бу уларнинг кучли жамоа эканлигидан далолат беради. Бўлажак рақибимиз иштирокидаги ўйинларни томоша қиляпмиз.
Сенегалга қарши ўйинда назоратни қўлга олганимизга қарамай, тўпни кўп маротаба йўқотдик. Кейинги беллашувда бундай ҳолатга йўл қўймаслигимиз шарт.
Учрашувда ҳар қанақа вазият бўлиши мумкин. Шу боис, машғулотларда ҳар қандай сценарийдаги ҳолатга тайёргарлик кўрамиз", - деди Ваннуки.
Эслатиб ўтамиз, U-17 жаҳон чемпионати чорак финалидан ўрин олган Франция — Ўзбекистон учрашуви 25 ноябрь куни ўтказилади.
Аввалроқ французларнинг турнирдан четлатилиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг