18:30 / 24.11.2023
222

Ўзбекистон U-17 ёрдамчи мураббийи: "Францияга қарши ўйин қийин бўлади, бироқ ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз"

Ўзбекистон U-17 ёрдамчи мураббийи: "Францияга қарши ўйин қийин бўлади, бироқ ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Собир Усмонхўжаев Францияга қарши ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

"Соло шаҳрида ўзимизни уйдагидек ҳис қиляпмиз. Албатта, бош мураббийсиз ўйин ўтказиш қийин. Бироқ Жамолиддин Раҳматуллаев профессионал мураббий саналади ва жамоани плей-оффга тайёрлашда ёрдам бермоқда.

Эртага қийин ўйин бўлади, бироқ ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Футболчилар ҳам вазиятдан хабардор, шу боис улар эртага оптимал ўйинини намойиш этиш учун майдонга чиқишади.

Франциянинг мусобақадан четлатилиши мумкинлиги тўғрисида янгиликни эшитдик. Бироқ бу футбол, плей-офф босқичида қайси жамоа билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ. Барчамиз диққатни бўлажак ўйинга қаратганмиз, шу боис бу борада нимадир дея олмайман", – деди Усмонхўжаев.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон U-17 ёрдамчи мураббийи: "Францияга қарши ўйин қийин бўлади, бироқ ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз"