09:09 / 25.11.2023
721

Мураббий бу гапларни Файзуллаев кетиб қолгани учун айтган

Мураббий бу гапларни Файзуллаев кетиб қолгани учун айтган

Россия Премьер-лигасидаги легионерларимиздан бири – “Рубин” шарафини ҳимоя қилаётган Рустам Ашурматов metaratings.ru сайтига интервью берди.

27 ёшли футболчимиз 2023 йилнинг бошидан бери “Рубин” жамоасида тўп тепяпти. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси бўлган марказий ҳимоячи фаолияти давомида юртимиздан ташқари, маълум муддат Жанубий Кореянинг икки клубида ҳам ўйнаган.

Sports.uz портали ўзбек футболи ишқибозлари эътиборига Рустам Ашурматовнинг интервьюсини ҳавола этади.

  “Рубин”нинг Ўзбекистондан келган футболчилар билан муносабати жуда яхши. Қозон жамоасида Андрей Фёдоров, Виталий Денисов, Вагиз Галиулин  ўйнаган. Ўзбекистонда сизларнинг фаолиятингиз ва “Рубин” ўйинларини кузатишадими?

– Мен “Рубин”да яна Марат Бикмаев ва Баҳодир Насимов ўйнаганини ҳам эслайман.  Ўзбекистонда футболга озгина қизиқадиган одам ҳам “Рубин”ни катта клуб, деб билади. “Рубин”дан Қурбон Бердиев ишалаган ва Марказий Осиёдан футболчилар ва мураббийларни жалб қилган даврдан бери қизиқиб кузатишади.

Ўзбекистондаги мухлислар ва журналистлар мен билан “Рубинга кўчиб ўтганимдан кейин кўпроқ қизиқа бошлашди. Жанубий Кореяда ўйнаганимда бундай бўлмаган. Мен Ўзбекистондаги футбол ишқибозларига Кореянинг кучли жамоаларини санаб беришим мумкин, лекин улар бу жамоаларни эслай олмайди. “Рубин” номини айтсам, ҳамма жамоа ҳақида нималарнидир гапириб бера олади.

– Ўзбекистонда “Рубин”га қизиқиш ҳақида гапирдинг. Ўзбек футболчиларига Россия қанчалар қизиқ? Чунки жамоаларимиз Еврокубокларда қатнашмаяпти. Мамлакат Осиё футбол конфедерациясига ўтгани йўқ.

–  Халқаро ўйинлар – футболчилар учун жуда муҳим. Кўпчилик балки шунинг учун бу ерга келишга шошилмаётгандир. Лекин Россия чемпионати савияси Ўзбекистонникидан кучлироқ. Лекин ҳозир бу фарқ жуда кичрайган. Шунга қарамай, Россия клубларидан таклиф бўлса, ўзбек ўйинчилари бу ерга бугуноқ кўчиб ўтишга тайёр.

– Файзуллаевнинг “Пахтакор”даги мураббийи Максим Шацких Аббоснинг ЦСКАга ўтиш қарорини хато эканини ва ҳозирги пайтда Россияда ривожланиб бўлмаслигини таъкидлади. Сен бу гапга қўшилмайсан шекилли?

– Мен уни ҳурмат қиламан. Лекин у бу гапларни Аббос кетиб қолаётганидан хафа бўлиб гапирган бўлса керак. Шацких кучли ўйинчи билан хайрлашишни истамагани учун бу трансферга шундай муносабат билдирган.

Эслатиб ўтамиз, “Пахтакор” тарбияланувчиси Аббосбек Файзуллаев ўзига бир неча клублар қизиқиш билдирганига қарамай, август ойида ЦСКАга кўчиб ўтди. “Пахтакор” раҳбарияти аввалига асосий ўйинчилардан бирини мавсум ўртасида қўйиб юборишни истамаган эди.

Бироқ Файзуллаев шартномасида белгиланган 500 минг евро миқдоридаги бадал пули тўланганидан кейин Москвага йўл олди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мураббий бу гапларни Файзуллаев кетиб қолгани учун айтган