date
views 245

Франция U-17 терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистон жуда яхши жамоа, уларда иқтидорли футболчилар бисёр"

Франция U-17 терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистон жуда яхши жамоа, уларда иқтидорли футболчилар бисёр"

Франция U-17 терма жамоаси бош мураббийи Жан Льюк Ваннуки Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.

"Бизда кучли дарвозабон бор, бугун ҳам у бир неча марта ўз маҳоратини намойиш этди. Қолаверса, рақиб ҳам кучли эди. Ўзбекистон жуда яхши жамоа, уларда иқтидорли футболчилар бисёр.

Эндиликда жисмонан тикланишимиз ва кейинги ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак. Жаҳон чемпионати улкан мусобақа ҳисобланади, шу боис ғалаба ғозониш учун кўпроқ меҳнат қилиш даркор", - деди Ваннуки.

Эслатиь ўтамиз, Франция ўсмирлар терма жамоаси U-17 жаҳон чемпионатининг ярим финалида Мали билан куч синашади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Франция U-17 терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистон жуда яхши жамоа, уларда иқтидорли футболчилар бисёр"