date
views 128

"Насаф" икки ҳимоячиси билан шартномани узайтирди

"Насаф" икки ҳимоячиси билан шартномани узайтирди

2023 йилги футбол мавсуми ўз якунига етиб бормоқда. Қаршининг "Насаф" клуби раҳбарияти янги мавсумга тайёргарликни ҳозирданоқ бошлаб юборган. Мавсум тугамасданоқ етакчилар билан шартномалар узайтирилмоқда.

Бугун “Насаф” футбол клубининг ҳимоя қўрғонлари Ғолиб Ғайбуллаев ва Алибек Давроновлар билан шартномалар узайтирилди. Ҳар иккала ҳимоячи ҳам "аждарлар" билан 2027 йилгача бирга бўлишади. Бу ҳақда қаршиликлар жамоаси матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Ғайбуллаев ҳамда Давронов “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчилари ҳисобланишади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Насаф" икки ҳимоячиси билан шартномани узайтирди