UFC президенти Дана Уайт яқин орада катта жангни эълон қилишини айтиб ўтди.

Биз ҳозирда ушбу жангни муҳокама қиляпмиз. Иккала жангчи билан ҳам келишувга эришмагунча, ҳеч нарса айта олмайман.

Одатда, супер жанг ҳақида гап кетганда, барчанинг хаёлига Конор (Макгрегор) келади.

Лекин унинг бу жангга алоқаси йўқ. Бу тўқнашувда Макгрегор иштирок этмайди”, — дейди Дана Уайт.