date
views 393

Ўзбекистонлик ҳакамлар бошқарган ОЧЛ ўйинида муштлашув содир бўлди

Ўзбекистонлик ҳакамлар бошқарган ОЧЛ ўйинида муштлашув содир бўлди

Осиё Чемпионлар Лигасининг 5-туридан ўрин олган "Чжэцзян" — "Бурирам Юнайтед" учрашувида жанжалли вазият содир бўлди.

Учрашувдан сўнг икки жамоа футболчилари ва мураббийлари ўртасида можаро юзага келган.

Мазкур учрашувни Ильгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам берди.

Эслатиб ўтамиз, Хитой ва Таиланд клублари тўқнаш келган баҳсда Чин ўлкаси вакиллари 3:2 ҳисобида зафар қучди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик ҳакамлар бошқарган ОЧЛ ўйинида муштлашув содир бўлди