Англия 1-лигаси доирасидаги "Барнсли" — "Уиком Уондерерс" учрашувида ўзгача гол урилди.
Учрашувнинг иккинчи бўлимига қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган пайтда меҳмонлар дарвозабони Макс Стриек вақтдан ютишга ҳаракат қилди ва рақиб футболчиси Сэм Косгров ёнига келиши билан тўпни ушлаб олишга ҳаракат қилди. Бироқ енгил тўқнашув натижасида посбон тўпни қўлидан чиқариб юборди, "Барнсли" ҳужумчиси эса бўш дарвозани ишғол қилди.
Вазият меҳмон жамоанинг эътирозига сабаб бўлса-да, ҳакам голни инобатга олди ва 90+1 дақиқада киритилган ягона тўп мезбонларга ғалаба тақдим этди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар