“Андижон” –“Бухоро” (1:0) ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев иштирок этди.
- Албатта, мухлисларсиз ўйинда нимадир етишмаганлиги билиниб турди. Учрашув томошабинлар билан бўлганида янада жозибали бўларди. Айтишим мумкинки, ишқибозларсиз ўйин зерикарли бўлди. Шундай бўлса-да, ўйинни яхши бошлашга ҳаракат қилдик. Лекин хатоимиз қимматга тушди. Биз ҳам бир қатор вазиятларга эга бўлдик. Жамоамиз эса бундан фойдалана олмади. Мавсум тугади, ўрни келганда барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Бизга мухлислик қилишгани ва қўллаб-қувватлаб туришгани учун раҳмат. Бу - футбол, унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Нима дейишим мумкин? Вазифани бажара олмадик. Энди бундан буёғига нима қилишни режалаштириб оламиз.
- “Бухоро” кейинги мавсумда про лигада ўйнайди. Клубда қолиб ишни давом эттирасизми?
- Кейинги мақсадларм ҳақида нима дейишим мумкин? Агар клубда ишлайдиган бўлсам, жамоани Суперлигага қайтариш асосий вазифам бўлади. Ҳозир эса кейинги вазият қанақа бўлишини билмайман. Бу биз учун кўнгилдагидек мавсум бўлмади. Астойдил ҳаммасини таҳлил қилиб чиқамиз ва “Бухоро”ни Суперлигага қайтариш бўйича вазифаларимизни белгилаб оламиз. Мана шу бизни ҳозирги режамиз.
“Андижон” матбуот хизмати.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг