U-17 ЖЧ. Германия Францияни мағлуб этиб "кичик мундиал" олтин медалларини қўлга киритди

U-17 ЖЧ. Германия Францияни мағлуб этиб "кичик мундиал" олтин медалларини қўлга киритди

Ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Германия ва Франция терма жамоалари кубок учун кураш олиб борди.

Қизиқарли ва шиддатли кечган баҳс асосий вақти 2:2 ҳисобида якун топди. Пенальтилар сериясида эса 4:3 ҳисобида немислар зафар қучди ва мусобақа ғолиби номига сазовор бўлди.

Маълумот ўрнида, 3-ўрин учун кечган баҳсда Мали ўсмирлари Аргентина терма жамоасини йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва мусобақа бронза медалларига эга чиқди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар