Жуд Беллингем "Реал" бош мураббийи Карло Ачелоттини қайси мавзуда хафсаласини пир қилишини айтди.
- Ўтган мавсум сен 11 ой ичида "Боруссия" сафида 14та гол урдингиз, ҳозир эса "Реал" либосида 5 ой ичида 15та гол уриб, 4та голли пас бердингиз. Муваффақиятингиз сири нимада?
- Ишимда ривожланиш учун бор кучимни ишга соламан, аммо бунда мистер Анчелоттининг ҳиссаси ҳам бор, у менга майдонда тўғри позиция танлади ва эркинлик берди. Ҳозир учяпман.
- "Реал" устози сени мақташда давом этяпти, у ҳатто сизни Кака билан таққослади...
- Шундай, аммо уни бир жабҳада хафсаласини пир қиламан...
- Қайси?
- Мен ҳалигача испанчада гапира олмайман... Кечирим сўрайман, аммо бу тилни ўрганишда кутилмаган тўсиқларга дуч келяпман. Тан оламан, қийналяпман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам испанчани ўрганиш учун бор кучимни ишга соламан.
- Келажак учун бирор ваъда беришни хоҳламайсизми?
- Мен мақсадлари кўп ва рақобатлашишни яхши кўрадиган футболчиман. "Golden Boy"ни олдим ва олға ҳаракатланишда давом этмоқчиман. Бу ғалаба кўплаб бошқа совринларни қўлга киритишдаги старт байроқчаси бўлади деб умид қиламан" - дейди "Реал" ярим ҳимоячиси.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг