"Ал Садд" ҳамда "Насаф" ўртасидаги ОЧЛнинг гуруҳ босқичи 6-тур ўйинидан (2:2) меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев ва учрашувнинг энг яхши фуболчиси Жамбули Жигаури иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Рўзиқул Бердиев: "Мухлисларимиз ва ватандошларимизни ғалаба билан табрикламоқчиман. Кучли жамоаларни мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқдик.
Ўйинга тўхталадиган бўлсак, "Ал Садд" учрашув стартида фаол бўлишини билгадик. Биринчи бўлимда устунликни рақибга топширдик, иккинчи бўлимда ўзгаришлар орқали ўйиндаги устунликни ўз томонимизга оғдирдик".
Жамбули Жигаури: "Насаф" мухлислари ва ўзбекистонликларни жамоа кейинги босқичга йўл олгани билан табрикламоқчиман. Биринчи бўлим қийин ўтди, аммо иккинчи таймда яхши ўйнаб, ўз сўзимизни айта олдик. Жамоага кейинги босқичга чиқишда ёрдам берганимдан жуда хурсандман. "Ал Садд" кучли жамоа экан, уларга кейинги баҳсларда омад тилайман. Турнир давомида охиригача курашиб, бор кучимизни ишга соламиз".
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг