"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола клубни уйғотиш керак деб ҳисоблайди. У яқинда берган ўз интервьюсида бу ҳақда қуйидагиларни баён қилди.
"Клубдаги барча келаси мавсум ЕЧЛни ўтказиб юборишимиз мумкинлигини билишади. Биз чин юракдан меҳнат қилишимиз керак. Сўнгги йилларда бўлган ишлар ҳеч нимани ўзгартирмайди. Бу ҳолатдан тезроқ чиқиб кетиш керак.
Қарши ҳолатда эса ҳеч нима ўзгармайди. Келаси мавсумни ҳам шу руҳда давом эттирамиз. Ҳозир энди декабрь, ҳатто биринчи давра якунланмади, олдинда ўйинлар жуда кўп.
Клубга шу нарса керак эди. Ўтган ой давомида клубни силкитиб уйғотиш керак деб ҳисоблаётгандим. Бунинг ортидан натижалар ёмонлашиши мумкинлигини ҳис қилгандим. Фақатгина ёмон натижалар ҳақида ўйлаяпман. Кўрдингизки, ғалабаларга эришиш оғир бўлади. Клубдагилар буни энди тушуниб етишмоқда.
Рақибларнинг ғалабага ташналигини кўриб турибман. Бу нарса бизга ҳам қайтиши учун ўйнаш керак. Бироқ муаммо шундаки, бу мағлубиятлар орқали турнирни бой бериш мумкин", - деди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" АПЛдаги сўнгги тўрт ўйинида 3 дуранг ва 1 мағлубият қайд этди.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг