date
views 928

Роналду “Ан-Наср” борасида пушаймонлигини билдирди

Роналду “Ан-Наср” борасида пушаймонлигини билдирди

Жаҳон футболи тарихида чуқур из қолдирган Криштиану Роналду Саудия Арабистонида бахтиёр эканини очиқ тан олди.

- “Ан-Наср”да ўзимни бахтиёр ҳис қиляпман ва бу буюк клуб билан бирга катта совринларни қўлга киритиш имкониятини интизорлик билан кутяпман.

Мен “Ан-Наср”га аввалроқ ўтмаганидан қаттиқ пушаймонман. Лекин ҳозир шу ердаман ва муваффақиятга эришиш учун боримни беришга тайёрман, - деди португалиялик юлдуз.

Роналду “Ан-Наср”да 2023 йилнинг бошидан тўп тепмоқда. Ҳозиргача 41 та учрашувда майдонга тушиб, 34 та гол ва 12 та ассист муаллифи бўлди.

38 ёшли форварднинг саудияликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача тузилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду “Ан-Наср” борасида пушаймонлигини билдирди