21:54 / 13.12.2023
574

Россиядаги легионерларимизнинг нархи ўзгарди, Файзуллаевнинг нархи "учиб кетди"

Россиядаги легионерларимизнинг нархи ўзгарди, Файзуллаевнинг нархи "учиб кетди"

Айни дамда бир нечта ўзбекистонлик футболчилар Россия чемпионатида ҳаракат қилмоқда. Бугун "Transfermarkt" портали Россия Премьер-лигаси футболчиларининг янгиланган нархларини эълон қилди.

Унга кўра, Москванинг ЦСКА клуби шарафини ҳимоя қилаётган Аббосбек Файзуллаевнинг нархи икки баробар ошиб, 4 миллионга етди. Унинг аввалги нархи 2 миллион евро эди.

Қозоннинг "Рубин" жамоасида ҳам икки нафар легионеримиз ўйнамоқда. Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматовнинг нархи 700 минг еврога баҳоланди, унинг эски нархи ҳам шундай эди. Умарали Раҳмоналиевда ҳам худди шундай, унинг нархи ҳам ўзгармади - 600 минг евро.

"Нижний Новгород"да ҳаракат қилаётган вакилларимиз Иброҳимҳалил Йўлдошев ва Русланбек Жияновда регресс кузатилди. Йўлдошевнинг нархи 100 минг еврога пастлаб, айни дамда 800 минг еврога баҳоланди. Жиянов эса 50 минг еврога пастлаб, ҳозирда унинг трансфер нархи 400 минг еврони ташкил этади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Россиядаги легионерларимизнинг нархи ўзгарди, Файзуллаевнинг нархи "учиб кетди"