19:31 / 16.12.2023
303

Шомуродов Осиё чемпионатида терма жамоага ёрдам бера олмайдими?

Шомуродов Осиё чемпионатида терма жамоага ёрдам бера олмайдими?

А Серияда қолиш учун курашаётган “Кальяри”да яна кўнгилсиз ҳолат юз берди. Машғулот чоғида Элдор Шомуродов бармоғини синдириб олди.

Легионеримиз эндигина спорт формасини тиклаб, жамоасига фойда келтира бошлаган бир паллада сафдан чиққани аламли бўлди. Ўзбек ҳужумчиси “Сассуоло”га қарши кечган учрашувнинг сўнгги дақиқасида голли пас узатиб, сардинияликларнинг ғалабасига катта ҳисса қўшганди ва мухлислар ундан кейинги баҳсларда ҳам фаол ўйин кутаётганди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Элдор Шомуродов камида бир ойга сафдан чиққани айтилмоқда. Бироқ тикланиш жараёни бундан-да кўпроқ вақт олиши мумкин экан. Агар даволаниш жараёни кўнгилдагидек кечса, Шомуродов бир-бир ярим ойда майдонга қайтади.

Шомуродовнинг жароҳати Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ҳам катта йўқотиш бўлди. Терма жамоамиз сардорининг 13 январда старт оладиган Қатардаги Осиё чемпионатида қатнашмаслиги эҳтимоли катта.

Элдор Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги кундаги асосий етакчиси ҳисобланади. Халқаро майдондаги голларимизнинг аксарияти айнан Шомуродов иштирокида киритилаётган эди. Хусусан, 2026 йилги жаҳон чемпионати саралашида Туркманистон ва Эрон билан бўлган учрашувларда терма жамоамиз киритган бешта голдан тўрттасида Шомуродов гол ва голли пас муаллифи бўлганди.

“Кальяри” мухлислари ҳам 28 ёшли форварднинг жароҳат олганини ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилмоқда.

Sports.uz портали ўзбекистонлик мухлислар эътиборига италиялик футбол ишқибозларининг фикрларини ҳавола этади.

Facebook user:

Элдор Шомуродовга ачиндим. Секин-аста жамоага киришиб бораётган эди. Мен унинг кейинги ўйинларда жамоага катта фойда келтиришига амин эдим. Афсусдаман.

Red bleus:

Шомуродовга энг яхши тилакларимни тилайман.

Gigi11:

Ўтган турда Шомуродовнинг ажойиб пасидан кейин принципиал рақибни мағлубиятга учратган эдик. Элдор энди спорт формасини тиклаб олганида жароҳат олгани ёмон бўлди.

Claud:

Футболчининг қисматида жароҳатлар бўлишини ҳаммамиз биламиз. Шомуродов ва унинг бир неча жамоадошларида ҳам шундай бўлди. Элдорнинг тезроқ тузалиб, сафга қайтишини тилаймиз. Унинг йўқлигида балки янги имкониятлар пайдо бўлар...

KARALIS 52:

Шу жароҳат ортиқча бўлди. Ўзбек ҳужумчиси жисмоний ҳолатини тўғрилаб олганди, бироқ бу жароҳат уни яна оптимал формадан чиқариб юборади.

Шомуродовга  барча яхши тилакларни тилайман. Сафга аввалгидан ҳам кучли бўлиб, тезроқ қайтсин.

Grillo Parlante:

Энди ўзига келган Шомуродов жароҳат олгани ёмон бўлди. Буёғига камида икки ой майдонча тушолмайди.

Элдор жисмоний тайёргарлигидаги камчиликлар туфайли кам ўйнаган эди. Лекин яқинда терма жамоасида гол урди. ”Сассуоло”га қарши учрашувда захирадан ўйинга қўшилиб, “Каоьяри”нинг ғалабасини таъминлаган голга ҳаммуаллифлик қилганди.

Шомуродовнинг яна бир неча ой майдонга туша олмаслиги алам қиляпти.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродов Осиё чемпионатида терма жамоага ёрдам бера олмайдими?