Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳрида ўқув машғулот йиғинларини ўтказаётган терма жамоамиз сафига яна икки нафар футболчимиз етиб келди.
Яқиндагина "Навбаҳор" жамоасини тарк этган Остон Ўрунов миллий терма жамоага йиғинига етиб келди. Шунингдек, куни кеча "Пахтакор"клуби ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов ҳам Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоа сафига қўшилди. Осиё Кубоги олдидан терма жамоамизнинг асосий йиғинига секин асталик билан асосий таркиб футболчилари келиб қўшилмоқда.
Бизнинг сайтимизга етиб келган маълумотларга кўра Остон Ўрунов ва Ҳожиакбар Алижоновларда кичик жароҳат бор ва шу сабаб ушбу футболчилар терма жамоа йиғинига кечроқ қўшилишди.
Эслатиб ўтамиз "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких яқиндагина Алижоновнинг жароҳати борлиги ҳақида гапириб ўтган эди.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг