
Жоан Лапорта Хавининг баъзи иш услубларидан мамнун эмас.
Маълумотларга кўра, "Барселона" президентига мураббийнинг "Порту" (2:1) ва "Атлетико"га (1:0) қарши баҳслардан сўнг берган икки кунлик таътили ва йигитларни картингга олиб бориш қарори ёқмади.
Ўтган ҳафтада, 7 декабрь куни, Хави жамоани картингга олиб борди. Мураббийлар бу йўл билан футболчилар ўртасидаги ишончни оширишга ҳаракат қилишади.
3 кун ўтиб "Барселона" "Жирона"га 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
Кейинги кун "Барселона" "Антверпен"га қарши ўйин учун қайднома эълон қилди ва унда Роберт Левандовски, Илкай Гюндоган ҳамда Рональд Араухолар йўқ эди. Вазиятга Лапорта ва Деку аралашганидан сўнг, Хави қайдномани ўзгартирди.
Маълумотларга кўра, картинг ғояси айнан Хавидан чиққан.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.