date
views 139

ММА терма жамоамиз Осиё чемпионатида 26 та медални қўлга киритди

ММА терма жамоамиз Осиё чемпионатида 26 та медални қўлга киритди

Хабар бериб ўтганимиздек Баҳрайннинг Манама шаҳрида ҳаваскор ММА бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Кеча ушбу қитъа биринчилиги ўз якунига етди. Ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида бўлиб ўтган қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.

Якунда Ўзбекистон терма жамоаси катталар ўртасида 4 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медалига эга чиқишган бўлса, 18-20 ёшлилар ўртасида 6 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалини, 12-17 ёш тоифасида эса 1 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронзани қўлга киритди. Жами, 12 та олтин, 9 та кумуш ва 5 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди. Албатта, ушбу муваффақиятли иштирок билан барча делегация аъзоларини табриклаймиз!

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ММА терма жамоамиз Осиё чемпионатида 26 та медални қўлга киритди