date

Таэквондочиларимиз Жаҳон кубоги финалига чиқишди

Таэквондочиларимиз Жаҳон кубоги финалига чиқишди

Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WТ бўйича “Катта дубулға” турниридан сўнг жамоавий йўналишда Жаҳон кубоги бошланди. Қувонарлиси, унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси финал йўлланмасига сазовор бўлди.

Мусобақа аралаш жамоавий йўналишда ўтказилмоқда. Ҳамюртларимиз чорак финалда Марокаш, ярим финалда Жанубий Корея вакилларини мағлубиятга учратишга эришди.

Энди юртдошларимиз олтин медал учун Бразилия ва Хитой жамоалари ўртасидаги баҳс ғолибига қарши даянга чиқишади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Таэквондочиларимиз Жаҳон кубоги финалига чиқишди