09:17 / 20.12.2023
377

Туркия чемпионати: “Истанбулспор” президенти майдонга тушиб келди ва ўйинни тўхтатди

Туркия чемпионати: “Истанбулспор” президенти майдонга тушиб келди ва ўйинни тўхтатди

Футбол бўйича Туркия чемпионатида яна бир кўнгилсиз воқеа содир бўлди.

Туркия Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган “Истанбулспор” ва “Трабзонспор” ўртасидаги баҳс охирига етказилмади. Бунга сабаб “Истанбулспор” президенти ўз футболчиларини майдонни тарк этишга чақиргани бўлди.

Учрашувнинг 74-дақиқасида, “Трабзонспор” 2:1 ҳисобида олдинда бораётган вақтда, Эртугрул Доган ва клубнинг бошқа вакиллари майдонга тушиб келди. Бир оз муддатдан сўнг иккала жамоа ва ҳакамлар майдонни тарк этди.

“Истанбулспор” футболчилари президентни тинчлантиришга уринган, бироқ Доган 68-дақиқада ҳакам томонидан жамоа фойдасига белгиланмаган пенальтидан норозилигини билдирган ва барчадан майдонни тарк этишини сўраган.

Туркия футбол федерацияси бу борада қанақа қарор чиқариши маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Анкарагюжю” президенти “Ризеспор”га қарши ўйинда бош ҳакам Ҳалил Мелернинг юзига зарба берганди ва у ерга йиқилгач, оёқлари билан тепганди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Туркия чемпионати: “Истанбулспор” президенти майдонга тушиб келди ва ўйинни тўхтатди