22:30 / 23.12.2023
192

Чемпионлик учун курашган беш жамоанинг ўзаро ўйинларида ким устунлик қилди?

Чемпионлик учун курашган беш жамоанинг ўзаро ўйинларида ким устунлик қилди?

"Суперлига-2023" давомида медаллар учун сўнгги турга қадар кураш олиб борган жамоаларнинг ўзаро ўйинлари қандай кечганди? Яъни, уларнинг қолган жамоаларга қарши ўйинлари айириб ташланса, мусобақа жадвали қандай кўринишда бўларди? Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

Мана шу 5 жамоа иштирокидаги марказий ўйинларнинг ўзинигина ажратиб олсак, "Насаф" ва "Нефтчи" ҳаммадан кўпроқ очко жамғара олганини кўриш мумкин. Ўзаро ўйинларда ҳам, тўплар фарқига кўра ҳам устунлик "Насаф" фойдасига.

"Насаф" мана шу жадвалда қайд этилган ҳар бир рақибига қарши умумий 2 та ўйин фонида олиб қаралса, уларнинг ҳеч бирида рақибидан ортда қолмаган ягона жамоа ҳисобланади. Масалан, "Пахтакор" билан тўла тенглик, "Нефтчи" тўплар фарқига кўра мағлуб этилган. ОКМК ва "Навбаҳор"дан кўпроқ очко ишлаб олинган.

"Насаф"га чемпионлик учун 5 очко етмади. Рўзиқул Бердиев жамоаси Қаршида кутилмаганда қуйидаги ўйинларда очко йўқотди:

"Насаф" 0:1 "Андижон".

"Насаф" 0:0 "Қизилқум".

"Насаф" 0:1 "Бунёдкор".

"Насаф" 0:0 "Сўғдиёна".

Шунингдек, "Насаф" "Андижон" билан ўзаро икки ўйиннинг ўзидаёқ 5 очко бой берди. "Бунёдкор" билан ўзаро икки ўйинда ҳам шунча очко йўқотилди. "Қизилқум" билан ўзаро икки баҳсда эса 4 очкодан маҳрум бўлди.

"Нефтчи" бутун мавсум давомида энг кўп дуранг қайд этган жамоа бўлди. Яъни, марказий ўйинларда ўзини кўрсатган Левченко жамоаси, нисбатан оддийроқ ўйинларда энг кўп марта очко йўқотди.

"Навбаҳор" марказий учрашувларнинг бирортасини ўз фойдасига ҳал қила олмади. Ўзаро тўқнашувларда "Нефтчи"дан ташқари қолган уч рақибга мағлуб бўлди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Чемпионлик учун курашган беш жамоанинг ўзаро ўйинларида ким устунлик қилди?