
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогига тайёргарлик кўриш мақсадида БАА мамлакатида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда.

Ушбу йиғин доирасида Сречко Катанец жамоаси 25 декабрь, душанба куни Дубай шаҳрида Қирғизистон терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади. Бу ҳақида ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.
Ушбу учрашув расмий мақомга эга эмас ва унда мураббийлар тўлиқ таркибни синовдан ўтказиши мумкин. Шунингдек, иккала жамоанинг келишувига асосан учрашув тўлиқ ёпиқ тарзда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги бор Жаҳон Чемпионати саралаши доирасида ноябрь ойида Туркманистон (3:1) ва Эронга (2:2) қарши ўйинлар ўтказганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.