Жаҳон ва ўзбек спорти вакилларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Самарқандда шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев Instagram саҳифасига жаҳон чемпиони Магнус Карлсен билан тушган суратини жойлади.
Шахмат бўйича жаҳон чемпиони Магнус Карлсенга салла ва чопон кийдирилди.
Баҳодир Жалолов мураббийи Тўлқин Қиличев ва жамоадошлари билан бирга Сурхондарёга йўл олаётгани видеосини жойлади. 26 декабрь санасида Жалолов Сурхондарёда ҳам тўй қилиши айтиб ўтилди.
“Манчестер Сити” ҳимоячиси Кайл Уокер жамоаси ютган совринлар билан жанглёрлик қилмоқда.
Енгил вазн тоифасида Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) чемпиони Жервонта Дэвис (29-0) Исломни қабул қилди.
Лионель Мессининг фарзанди машғулотларда мана шундай гол урди.
Туркиянинг “Галатасарой” клуби Instagram саҳифасида ҳужумчи Мауро Икардининг жароҳатланган юзининг суратини жойлади ва “Фақат ўзлари учун адолатни истаганлар турк футболини барча каналлар орқали манипуляция қилишда давом этмоқда. ВАР ҳам 26 та камера ҳам буни кўрмади ва биз бундан уялдик. Туркия футболини бу даражага олиб келганлар шарманда бўлади”, — дея изоҳ қолдирди.
Мауро Икардининг рафиқаси Ванда Нара турмуш ўртоғини қўллаб-қувватлаш мақсадида кўзининг ёнига кўк чизиқ чизиб қўйди.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг