Футбол бўйича Саудия Арабистони чемпионатининг қолдирилган 17-турида “Ан-Насср” 26 декабрь, сешанба куни “Ал-Иттиҳод” билан баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 14-дақиқасида Абдураззоқ Ҳамдалла ҳисобни очди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, Криштиану Роналду пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди. 38-дақиқада Андерсон Талиска Ар-Риёд клубини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлимда томошабинлар яна голлар шоусига гувоҳ бўлди. Дастлаб, 51-дақиқада Ҳамдалла дублни расмийлаштириб, мувозанатни тиклади. 66-дақиқада Фабиньо қизил карточка олди ва жамоасининг бир киши кам бўлиб қолишига сабабчи бўлди. Роналду яна бир бор пенальтини аниқ амалга оширди ва ҳисобни 3:2 кўринишга олиб келди. 75 ва 82-дақиқада Садио Мане икки марта дарвозани аниқ нишонга олди ва жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасига ҳисса қўшди.
Голларга бой ўйинда ғалабани қўлга киритган “Ан-Насср” жамоаси очколари сонини 43 тага етказди ва мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда. “Ал-Иттиҳод” эса 28 очко билан 6-поғонада бормоқда.
Саудия Профессионал Лигаси
17-тур баҳси
26 декабрь, сешанба
“Ал-Иттиҳод” – “Ан-Насср” 2:5
Голлар: 1:0 – 14 Ҳамдалла, 1:1 – 19 Роналду (пенальти), 1:2 – 38 Талиска, 2:2 – 51 Ҳамдалла, 2:3 – 68 Роналду (пенальти), 2:4 – 75 Мане, 2:5 – 82 Мане.
“Ал-Иттиҳод”: Ал Майуф, Кадеш, Фабиньо, Ал-Ҳавсави (Ал-Обод, 70), Канте, Коронадо (Фарҳан, 70), Ал-Гамди, Ал-Саҳафи, Бензема, Ромариньо, Ҳамдалла (Ал-Жамаан, 86).
“Ан-Насср”: Ал-Акиди, Ал-Ганам, Лапорт, Ал-Авжами (Ал-Амри, 88), Теллес (Ал-Наҳли, 88), Брозович, Отавио (Ал-Сулайхим, 87), Талиска, Фофана (Ал-Ҳайбари, 67), Мане (Гариб, 87), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Ал-Гамди (28), Фофана (30), Канте (40), Теллес (45), Ҳамдалла (47), Лапорт (47), Фабиньо (60), Ал-Авжами (70).
Четлатиш: Фабиньо (66).
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг