Куала-Лумпурдаги ОФК бош қароргоҳида Осиё Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Унга кўра, “Насаф” “Ал-Айн”га қарши баҳс олиб боради. Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси эса “Ал-Иттиҳод”га қарши майдонга тушади. Шу тариқа, Карим Бензема иккинчи бор Ўзбекистонга ташриф буюради.
Қуръа натижалари билан танишинг:
“Насаф” — “Ал-Айн”
“Ал-Файҳа” — “Ан-Насср”
“Сепахон” — “Ал-Ҳилол”
“Навбаҳор” — “Ал-Иттиҳод”
Нимчорак финал баҳслари 12—13 февраль ва 19—20 февраль саналарида бўлиб ўтади.
Шу тариқа “Насаф” — “Ал-Айн” жуфтлиги ғолиби “Ал-Файҳа” — “Ан-Насср” жуфтлигида ғалаба қозонган жамоага қарши баҳс олиб боради.
“Сепахон” ва “Ал-Ҳилол” ўртасидаги баҳсда зафар қучган жамоа “Навбаҳор” — “Ал-Иттиҳод” жуфтлигидаги ғолибга қарши ўйнайди.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг