22:32 / 28.12.2023
617

“Шомуродовнинг Осиё кубогида қатнаша олмаслиги биз учун катта плюс”

“Шомуродовнинг Осиё кубогида қатнаша олмаслиги биз учун катта плюс”

Қатар мезбонлик қиладиган Осиё кубогига тобора кам вақт қоляпти. Ўзбекистонлик футбол ишқибозларини терма жамоамиз сардори ва тўпурари Элдор Шомуродовнинг аҳволи хавотирга солган.

Машғулотлардан бирида ўнг оёқ бармоғини синдириб олган легионеримиз Рим шаҳрида операция қилинди. Шомуродовнинг қачон майдонга қайтиши ва спорт формаси қай аҳволда бўлиши мавҳумлигича қолмоқда.

Осиё кубогида “В” гуруҳида терма жамоамиз билан бирга Ҳиндистон футболчилари ҳам ўйнайди. Ҳинд матбуоти Элдор Шомуродовнинг Осиё кубогида иштирок эта олмаслиги эҳтимоли катта эканига эътибор қаратди.

Хусусан, khelnow.com сайти мутахассиси Кешава Верма бу ҳақда ўз таҳлилини мухлислар эътиборига ҳавола қилди.

Италия А Сериясида “Кальяри” шарафини ҳимоя қилаётган Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг сардори ҳисобланади. Элдор жароҳати туфайли Осиё кубогини ўтказиб юбориш эҳтимоли катта.

Декабр ойи ўрталарида “Кальяри” матбуот хизмати Шомуродов машғулотда оғир жароҳат олгани ва тикланиши камида 1-1,5 ой вақт олишини ёзганди. Бошида Элдорнинг тезроқ оёққа туриши ҳақида билдирилган умидлар кейинчалик сўниб борди ва кейинги маълумотлар ҳужумчи Осиё кубогида “оқ бўрилар” шарафини ҳимоя қилиш учун саломатлигини тиклаб улгурмаслигидан далолат бермоқда.

28 ёшли форвард ўзбек футболининг энг иқтидорли вакилларидан бири ва Италия футболида маҳоратини оширган. Хусусан, гигант клублардан ҳисобланган “Рома”да 48 та учрашувда ўз ҳисобига 12 та гол ёздириб қўйган.

Шомуродов ҳозиргача Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 68 та ўйинда рақиблар дарвозасини 38 маротаба ишғол қилди.

Элдорнинг Осиё кубогида қатнаша олмаслиги Ҳиндистон терма жамоаси учун катта ютуқ. Гуруҳдаги рақиб энг муҳим ўйинчиларидан бирини йўқотди.

Лекин бош мураббий Игор Штимац ва унинг шогирдларига Ўзбекистон терма жамоасини енгиш учун анча тер тўкишига тўғри келади, чунки рақиб сафида бошқа маҳоратли ўйинлар ҳам жуда кўп. Ҳиндистонлик футболчилар Элдор Шомуродов бор-йўқлигидан қатъи назар,  Ўзбекистон миллий терма жамоасидек кучли рақиб кўрсатадиган сифатли футболга қарши туриш учун бор имкониятини ишга солиши талаб этилади, - деб ёзди журналист Кешава Верма.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубогидаги биринчи учрашувини 13 январь куни Сурия футболчиларига қарши ўтказади.

Иккинчи турда ҳамюртларимиз Ҳиндистон терма жамоасига қарши саф тортади. Бу ўйин 18 январь кунига белгиланган.

Гуруҳ босқичидаги сўнгги тўқнашув 23 январда бўлади. Терма жамоамиз энг кучли рақиблардан ҳисобланган Австралия вакилларига қарши майдонга тушади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Шомуродовнинг Осиё кубогида қатнаша олмаслиги биз учун катта плюс”