Норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Рапид бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.
Ўтказилган ўйинлар натижасида 33 ёшли спортчи 10 очкони қўлга киритди. Норвегиялик спортчи сўнгги турда Ҳиндистон вакили Рамешбобо Прагнанандҳа билан дуранг натижа қайд этиб, рақибларини ортда қолдирди.
Шу тариқа, Карлсен тезкор шахмат бўйича беш карра жаҳон чемпионига айланди. У аввал 2014, 2015, 2019 ва 2022 йилларда ҳам жаҳон чемпиони бўлган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар