Саудиянинг «Aл-Наср» клуби футболчиси Криштиану Роналду 2023 йилнинг энг яхши тўпурарига айланмоқда.
Бу агар «Манчестер Сити» футболчиси Эрлинг Холанд 30 декабр куни бўлиб ўтадиган Aнглия Премер-лигаси (AПЛ) учрашувида «Шеффилд»га қарши майдонга тушмаса содир бўлади. Ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида «шаҳарликлар» устози Пеп Гвардиола норвегиялик футболчи 2023 йилда энди майдонга тушмаслигини айтганди.
Роналду 2023 йилда 53 та гол урди. Ундан кейин Килиан Мбаппе ва Ҳарри Кейн бор, аммо улар ҳам бу йил майдонга тушмайди.
Жорий мавсумда Роналду Саудия Aрабистони чемпионатида 17та ўйин ўтказиб, 19та гол ва 9та голли узатмани амалга оширди.
Роналду беш карра «Олтин тўп» соҳиби ҳамдир.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар