date
views 300

Роналду дунёнинг барча тўпурарларига “дам берди”

Роналду дунёнинг барча тўпурарларига “дам берди”

Криштиану Роналду 2023 йилнинг энг яхши тўпурари номини қўлга киритди. 38 ёшли юлдуз кўп гол уришда барча рақобатчиларини ортда қолдирди.

Португалия терма жамоаси ва “Ан-Наср” ҳужумчиси йил давомида клуб ва халқаро миқёсда жами 58 та учрашувда рақиблар дарвозасини 53 маротаба ишғол қилди. Роналду ҳисобида яна битта ўйин бор ва у голлари сонини яна ошириб олиш имконига эга.

Унинг энг яқин таъқибчилари бу йил бошқа майдонга тушмайди. Иккинчи ўринда қолган ПСЖ ва Франция терма жамоаси форварди Килиан Мбаппе йилни 52 та гол билан якунлади. Бу кўрсаткичга эришиш учун 25 ёшли ҳужумчига 53 та ўйин кифоя қилди.

Ёзда “Бавария”га кўчиб ўтган Англия терма жамоаси тўпурари Ҳарри Кейн бу йилги голлари ҳисобини “Тоттенхэм”да очган эди. Кейн ҳам Мбаппе сингари ўз ҳисобига 52 та гол ёздирди. Бироқ бунинг учун 30 ёшли форвардга кўпроқ – 57 та ўйин керак бўлди.

Мавсум охирида жароҳат олган Эрлинг Холанд эса, голлари сонини 50 тадан ошира олмади. Норвегиялик футболчи 60 та учрашувда шу натижани қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду дунёнинг барча тўпурарларига “дам берди”