14:00 / 03.01.2024
239

Фарғонада Telegram орқали зарарли дастурларни тарқатиб келган 16 ёшли йигит ушланди

Фарғонада Telegram орқали зарарли дастурларни тарқатиб келган 16 ёшли йигит ушланди

Фото: ИИВ Киберхавфсизлик маркази

Фарғонада Telegram орқали зарарли вирус иловалар тарқатиб келган йигитнинг қилмишларига чек қўйилди, деб хабар беради ИИВ Киберхавфсизлик маркази.

Маълум қилинишича, ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва техник тадбирлари давомида Риштон туманида яшовчи 16 ёшли Н.И. исмли шахс ушланган.

Терговга қадар текширув давомида Telegram мессенжерида “Ромео” номли профили орқали Darkweb номли канал очиб, ушбу каналга зарарли иловаларни жойлаштириб, тарқатиб келгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Н.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-6-моддаси (зарар келтирувчи дастурларни яратиш, ишлатиш ёки тарқатиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Н.И. томонидан содир этилиб, фош этилмай қолган шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги ўрганилмоқда.

Қонунчиликка мувофиқ, бу каби жиноий хатти-ҳаракатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 300 юз бараваригача (102 миллион сўм) миқдорда жарима ёки икки йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Фарғонада Telegram орқали зарарли дастурларни тарқатиб келган 16 ёшли йигит ушланди