date
views 1 051

Карим Бензема Европага қайтади. Унинг янги жамоаси номи маълум

Карим Бензема Европага қайтади. Унинг янги жамоаси номи маълум

Карим Бензема “Ал-Иттиҳод” машғулотларига қатнашмасдан, Мадридга кетиб қолгани ортидан машҳур ҳужумчининг клуб раҳбарияти билан чиқиша олмай қолгани ҳақида маълумотлар тарқатилганди.

Кейинчалик клуб вакиллари ҳужумчи шахсий ишлари туфайли рухсат олиб, Жиддадан кетгани тўғрисида хабар беришди.

Todofichajes нашрининг хабар беришича, 35 ёшли футболчи Саудия Арабистонини тарк этиши кутиляпти. Бензема ўзини тарбиялаган клуб “Лион” сафига қайтмоқчилиги ҳақида ахборотлар чиқа бошлади.

Манбаларга кўра, Франция клуби трансфер бўйича иш бошлаган. Каримнинг ўзи аввал фаолиятини қадрдон жамоаси “Лион”да якунлаш ниятида эканини бир неча маротаба айтган эди.

Бензема ўтган ёз “Реал” билан шартномаси якунланганидан кейин эркин агент сифатида “Ал-Иттиҳод”га кўчиб ўтган эди.

Янги жамоаси сафида барча турнирларда 20 маротаба майдонга тушган Бензема ўз ҳисобига 12 та гол ва бешта ассист расмийлаштирди.

Бенземанинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача тузилган. Transfermarkt портали тажрибали форвардни 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Карим Бензема Европага қайтади. Унинг янги жамоаси номи маълум