Рио-2016: ўзбекистонлик боксчи Рустам Тўлаганов ярим финалга йўл олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Рио-2016: ўзбекистонлик боксчи Рустам Тўлаганов ярим финалга йўл олди

Спорт 10-08-2016, 23:53 1 383
Рио-2016: ўзбекистонлик боксчи Рустам Тўлаганов ярим финалга йўл олди

Риодаги Олимпиаданинг бокс мусобақаларида 91 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик боксчи Рустам Тўлаганов чорак финал баҳсида озарбайжонлик Абдуқодир Абдуллаевни ҳакамларнинг бир овозлик қарори билан очколар бўйича ютди (29:28).

Энди Тўлаганов ярим финалда бошқа чорак финал баҳсида италиялик Клементе Руссони мағлуб этган россиялик боксчи Евгений Тищенко билан беллашади.

Тўлагановнинг кейинги натижаларидан қатъий назар, у терма жамоамизга камида бронза медалини келтирди. Биз ҳамюртимизга кейинги босқичларда ҳам муваффақиятли иштирок этишини тилаб қоламиз.

Манба: Kun.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.